Йўтал

Йўтал – мураккаб рефлектор ҳолат, ихтиёрий ёки ғайриихтиёрий равишда тез нафас чиқариш ҳаракати; нафас аъзоларининг ҳмояланиш-тозаланиш реакцияларидан бири. Йўтал марказий нерв тизими (Йўтал маркази узунчоқ мияда жойлашган) томонидан идора этилади. Нафас йўллари ва ўпка яллиғланганда, шунингдек, нафас йўлларига чанг, тўзон ва бошқа(лар) ёт нарсалар тушганида Й. пайдо бўлади. Баъзан нафас йўллари шиллиқ қаватининг «кичшиши»дан ёки безовталаниш ва зўриқишдан (асабийлашиш туфайли) у юзага келади. Йўтал вақтида, аввало, чуқур нафас олинади, сўнг нафас мушаклари таранглашади, ҳиқилдокдаги овоз ёриги эса беркилади – кўкрак бўшлиғида юқори босим вужудга келади. Шундан кейин торайган овоз ёриги орқали кучли ҳаво оқими юқори босим билан кетма-кет ташқарига отилиб чиқади ва, айни вақтда, у ўпкадан балғам ёки ёт зарраларни илаштириб ҳайдаб келади.

Йўтал узун-кисқалигига қараб хуружли (кўйўталда), даврий (бронхитдя), тўхтовсиз, қисқа (плевритпя); товушига кўра – хириллаган (ҳиқилдоқ шикаст ланганда ва истерия вақтида), бўғиқ (товуш бойламларининг яллиғланиши ва яраланишида); балғам ҳосил бўлишига қараб – ҳўл (балғам келади) ва қуруқ бўлади. Йўтал тез ва қаттиқ тутганда кўкракни оғритиши, беморни чарчатиши ва ҳатто уйқу бермаслиги мумкин. Мудом ва бот-бот Й. тутиши ўпка эфиземаси, юрак-ўпка етишмовчилигига олиб келади. Йўтални бартараф этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаш. Асосан, бу ҳолатга сабаб бўлган касаллик даволанади, балғам кўчирадиган, йўтал марказига таъсир этадиган дорилар берилади.

Қуруқ Й. да оғриқни ва уни қолдирувчи дори-дормонлар тавсия этилади. Шифокор тавсисига кўра, томоққа, кўкрак соҳасига горчичник қўйилади, иссиқ судга асал қўшиб ичирилди, дорили ингаляция қилинади. Йўтал кўкйўтал, грипп ва бошқа(лар) инфекцион касалликлар белгиси бўлиши мумкин, шу сабабли, йўталганда оғизга дастрўмол тутиш зарур (уни тез-тез ювиб, дамоллаб туриш керак).

[addtoany]