Йод

Йод, иод [лот. Iodum, юн. iodis – бинафша рангли], I – Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб кимёвий элемент, галогеларга киради.

Йод ва унинг бирикмалари, асосан, тиббиётда қўлланилади. Йод эритмаси бактерия ва микробларга қарши курашиш хоссасига эга бўлиб, уни шикастланган терини даволашда, йоднинг калий ва натрийли тузлари Й. етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган касалликларда, Масалан, буқоқ, асаб касалликлари, семириш, ақл заифлиги, турли юқумли касалликларда қўлланилади. Бу касалликларнинг олдини олиш учун йодланган ош тузини истеъмол қилиш зарур. Ҳозирги кунда республикамизда йодни ер ости иссиқ сувларидан ажратиб олиш технологияси Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида йўлга қўйилган. Кристалл ҳолдаги Й. дан калий йодид олинади. Хўжаикон туз заводи (Сурхондарёда ош тузи саноат миқёсида йодланади)

Загрузка...