Елка, кифт – қўлнинг бошланиш қисми; унинг асосини елка скелети ташкил этади. У ташқи томондан қўлнинг эркин (осилиб турган) қисмига ўтса, ички томондан умуртқа поғонасига тақалади. Елка камари суяклари (курак суягининг елка ўсиғи билан ўмров сулги) бойламлар билан ўзаро бирлашиб мушаклар, тери ости ёғ қавати, тери билан қопланган. Елка мушаклари олдиндаги – букувчи ва орқадаги ёзувчи мушаклардан тузилган. Елка қўлтиқ ва елка артриясидан қон олади. Терисига елка чигалидан, букувчи мушакларга мушак-тери нервидан, ёзувчи мушакларга билак нервидан толалар келади. Елканинг шаклланиши, кенг ёки тор бўлиши уни қоплаб турган дельтасимон мушак ҳолатига боғлиқ. Жисмоний меҳнат, спорт билан шуғулланган одамларда кифт ривожланган, кенг, забардаст бўлади. Аёллар елкаси бироз нозикроқ тузилган.
/
1
[addtoany]