Евстахии найи

Евстахии найи – қуруқликда яшайдиган умуртқали ҳайвонларда ютқунни ўрта қулоқ бўшлигига туташтирадиган канал. 1563 й. да итальян олими Б. Евстахий (1510-74) тасвир этган. Ўрта қулокдаги ҳаво босимини теварак муҳитдагига бараварлаш учун хизмат қилади. Евстахии найи жабра ёригининг рудиментидан келиб чиққан. Тимсоҳларда ўзаро туташувчи каналарнинг мураккаб тизимини ҳосил қилади. Илонларда ўрта қулоқ редукциялангани учун евстахии найи йўқ.

Одамда ўрта қулоқ бўшлиғи билан Пекиннинг бурун қисми оралиғида жойлашган эшитув найи (қ. Эшитиш аъзолари), ўз. ўрта ёшдаги одамларда 30-40 мм, суяк ва тоғайдан тузилган. Суяк қисми (10-15 мм) чакка суяги таркибида бўлса, тоғай (2/3) қисми 20-25 мм бўлиб, ютқин томонда жойлашган. Найнинг бир уни кенгайиб ўрта қулоққа очилса, иккинчи учи кенгайиб ютқинга очилади. Най Пекин орқали ўрта қулоқ бўшлиғини ташқи муҳит билан боғлаб туради. У ўрта қулоқ бўшлиғидаги ҳавони алмаштириб, бир мувозанатда сақлайди ва товуш тўлқинларининг нормал ўтишини таъминлайди. Най шиллиқ қавати яллиғланиб, тешиги беркилиб қолса, одам эшитиш қобилиятини йўқотади. Шу сабабли самолётда ҳавога кўтарилиш, замбарак отиш, кучли ер порлашларида оғизни очиб туриш тавсия этилади. Акс ҳолда, ташқаридан кучли ҳаво тўлқини ноғора пардага (ўрта қулоқ бўшлиғини чегралаб туради) таъсир этиб пардани йиртиши мумкин. Юқори нафас йўллари касалликлари (шамоллаш, ангина, бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши) евстахиитга (Евстахии найининг яллиғланиши) сабаб бўлади.

[addtoany]