Ёғ безлари

Ёғ безлари – қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамлар терисининг ёғ чиқарадиган безлари. Оддий альвеоляр безларга киради, ёғ чиқариш йўллари соч (жун) халталарига очилади. Кунига қарийб 20 г ёғ чиқаради. Ёғ безларининг маҳсули (тери ёғи) терини юпқа қатлам каби қоплаб, уни қуриб қолишдан сақлайди. Қўл-оёқ кафтида ёғ безлари йўқ. Балоғатга (вояга) етиш даврида улар зўр бериб ишлайди. Одамда ёғ безлари касалликларидан атерома ва ҳуснбузар кўпроқ учрайди.

[addtoany]