Ёмон жароҳат

Ёмон жароҳат, Боровский касаллиги, Тошкент яраси, Қўқон яраси – лейшманиознинг бир хили, тери лейшманиози. Инфекцияни тарқатувчи искабтопарлар бор жойда – Европанинг Ўрта денгиз бўйидаги мамлакатларида, Шим. Африкада. Кичик ва Жан. Осиё мамлакатларида, шунингдек, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда учрайди. Лейшмания юққан искабтопар баданни чекиб, ғудда (дўмбоғча) қилади, кейин бу ғудда ярага айланади. Ёмон жароҳатнинг икки хили учрайди: 1) шаҳарга хос хили (қуруқ хили, Ашхобод яраси)- яширин даври 6-8 ой, касаллик 8-12 ой (баъзан ортиқ) давом этади; инфекция бмордан тарқалади; 2) йўлга ёки қийноққа хос хили (ҳўл хили, Пенди яраси) – яширин даври 10-12 кун, касаллик 2-4 ой давом этади. Инфекция лейшмания юққан кемирувчи ҳайвонлар (кўм сичқон, юмронқозиқ ва бошқа(лар)) дан, шунингдек, касал кишилардан тарқалади. Ёмон жароҳат бўлиб ўтган организмда мустаҳкам иммунитет вужудга келади. Ёмон жароҳат ғуддалигида даволанмаса, яра битган, ўрни чандиқ бўлиб қолади.

Олдини олиш. Уй-жой атрофидаги кемирувчилар, уларнинг уяси ва искабтопаларни йўқотиш, пашшахона тутиш, репелленлар (ҳашаротлардан сақланиш учун баданнинг очиқ жойларига суртиладиган ва кийим-боларга пуркаладиган кимёвий моддалар)дан фойдаланиш тавсия этилади. Ёмон жароҳат тарқалган жойга кўчиб келувчилар эҳтиётдан эмланд и, натижада ёмон жароҳатнинг шаҳар ва қишлоқ хилига қарши иммунитет тез вужудга келади. Бу касаллик ҳозир деярли йўқотилган.

Загрузка...