Ёрдам маркази

Ёрдам маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази – юқори малакали ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган илмий муассаса. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, 2001 й. 1 майдан фаолият кўрсата бошлади. 760 ўринга мўлжалланган ҳамда жаҳон андозалари даражасидаги тегишли тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ушбу марказ республикамиз аҳолисига туну кун юқори малакали махсус шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кувватига эга. Таркибига республика санавиацияси ва Тошкент ш. «ЮЗ» хизмати ҳам киради. Унинг вилоятларда 12 та филиали ва 173 та бўлими, шунингдек, туман ва шаҳар миқёсида фавқулодда вазиятларда фаолият кўрсатувчи 182 та шошилинч тиббий ёрдам бригадалари мавжуд.

Марказда 11 та илмий бўлим (шошилинч жарроҳлик; қўшма ва асоратланган жароҳатлар; комбустиология; шошилинч терапевтик ҳолатлар; токсикология ва критик ҳолатлар; ёш болалар шошилинч жарроҳлик; шошилинч педиатрик ҳолатлар; шошилинч урогинеколгия; нур диагностикаси; патологик анатомия ва экспериментал тиббиёт, қабул-диагностка), улар таркибида 36 та клиник бўлинма бўлиб, турли хил шошилинч жарроҳлик, нейржаррохлик, акушер-гинекологик, урология терапевтик, кардиологик ва бошқа(лар) патологияли беморларни қабул қилади. 2005 й. 225 ўринли педиатрия мажмуи ишга туширилди. Марказ замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоларига оид илмий текшириш лар олиб боради, булар, асосан, шошилинч ҳолатларни эрта диагностика қилиш ва даволашнинг энг мақбул ва кам жароҳат еказувчи усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат. Булар даволаш самарадорлигини ошириш билан бирга, ётиб даволаниш муддатини, шунингдек, даволаниш учун кетадиган харажатларни жиддий камайтиришга имкон беради. Марказ, унинг филиаллари, бўлим ва бўлинмаларида алоқа ва телекоммуникация воситаларидан кенг фойдаланилади. Улар замонавий телефон ва мобил алоқа (тракинг радиотелефон ва уяли алоқа) воситалари ҳамда компьютер техникаси, Intemet-Intranet кўринишидаги телекоммуникация тизими билан таъминланган. Бу шошилинч тиббий ёрдам тизими технологияси, шунингдек, телетиббиёт тизимини, яъни узлуксиз фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларини масофадан туриб ўқитиш ва тегишли маслаҳатлар бериш (консультация) тизимини ҳам ўз ичига олади. Марказда Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тининг кафедралари бор. Марказ республикада шошилинч тиббий хизмат тизимини, бу соҳада мавжуд моддий-техник, илмий ва кадрлар салоҳиятини ягона тизимга бирлаштиради. Давлат томонидан таъминланадиган ушбу марказ аҳолига шошилинч ҳолатларда юқори малакали бепул тиббий ёрдам кўрсатиш давлат кафолатини амалга оширади.

Загрузка...