Адашган нерв

Адашган нерв, сайёр нерв [nervus vagus] – одам ва умуртқали ҳайвонлар бош мияси нервларининг ўнинчи жуфти; энг узун нерв. Адашган нерв организмда кенг ёйилганлиги учун «адашган» (сайёр) дейилади. У миянинг тўртинчи қоринчаси тубидан бошланади: миядан чиққан, калланинг бўйинтуруқ тешигидан ўтади. Бош, бўйин, кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзоларини марказий нерв тизими билан боғлайди (иннервация). Ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва секретар толалари бор. Нафас аъзоларига, ҳазм аъзоларининг кўпчилигига, юракка тармоқлар бериб, кенг чигаллар ҳосил қилади, бу чигаллардан эса бир қанча тармоқлар бошланади. Рефлектор ҳаракатларни (масалан, ютиниш), қон босимини бошқаришда қатнашади.

Загрузка...