Адекват таъсирловчи

Адекват таъсирловчи, адекват таъсирот – рецепторларни танлаб қўзғатадиган оддий физиологик таъсирот. Рецепторлар шу таъсиротни сезишга мослашган бўлади. Масалан, кўзга ёруғлик; қулокка товуш; терига иссиқ, совуқ, босим, тегиш-тақалиш; томирга қон кимёвий таркиби ва босимининг ўзгариши адекват таъсирловчи ҳисобланади.

[addtoany]