Аэрозольтерапия

Аэрозольтерапия – биологик фаол кукун дориларни аэрозоль ҳолида, яъни махсус пуркагич ёрдамида кучли ҳаво оқими билан пукаб, нафас олдириб даволаш; асосан, беморнинг нафас йўлларига, организмнинг турли бўшлиқларига ёки тананинг шикастланган жойларига пуркалади. Бунда нафас йўлларида дори етарли концентрацияда тўпланади. Нафас аъзолари касалликлари (сурункали бронхит, бронхоэктазия, ўпка, шунингдек, бронх сили ва бошқа(лар))да қўлланилади.

Загрузка...