Афталар [юн. aptha – яра] – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касаллиги. Бунда, кўпинча, тил учи ёки лунж ва милкларда ок-сариқ думалоқ эрозия ёки яллиғланган ярачалар пайдо бўлади. Улар оғриб, чайнаш, гапиришни қийинлаштиради. Аҳён-аҳёнда бурун, кўз ва жинсий аъзолар шиллиқ қаватида ҳам афталар учраб туради. Афталар баъзан иситма, лимфа безларининг шишиб оғриши билан ўтадиган мустақил касаллик ёки чиллашир каби меъда-ичак касалликларининг асорати ҳисобланади. Афталарнинг келиб чиқиши, кечиши ва бошқа(лар) хусусиятларга кўра бир неча турлари фарқ қилинади. Стоматит афталарнинг қайта-қайта кўзғайдиган алоҳида туридир.
Давоси: аччиқ, шўр, нордон таомлар ёйиш, спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади. Сутли ҳамда мулойим овқатлар буюрилади, шифокор тавсия қилган дори эритмаси билан оғиз чайилади.
[addtoany]