Стоматит [юн. stoma – оғиз, itis – яллиғланиш] – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Стоматит мустақил касаллик ҳолида кечиши, шунингдек, бошқа касалликлар (қизамиқ, қизилча, грипп, кандидоз) белгиси бўлиши мумкин. Яллиғланиш тилда бўлса – глоссит, милкда бўлса – гингивит дейилади, булардан ҳар бирининг ўзига хос белгилари бор. Стоматит моддалар алмашинуви касалликлари (авитаминоз, диабет), нерв ва ички аъзолар касалликлари, витамин етишмовчилиги, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши оқибатида пайдо бўлади. Чекиш, спиртли ичимликларга ружу қилиш, жуда иссиқ ёки жуда совуқ, нордон ва шўр овқатлар ёйиш ҳам стоматитга сабаб бўлиши мумкин. Айрим дориларга нисбатан сезувчанлик ортганда, хусусан, ўз-ўзини даволаганда, балоғатга етиш даврида, ақл тиш чиқиши қиинлашганда (қ. Тиш) ҳам С. рўй беради.
Стоматит шакллари ҳар хил бўлишига қарамай, уларнинг умумий ўхшаш белгилари бор: оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати қизаради, атрофидаги тўқималар шишади, безиллаб туради, жағ ости лимфа безлари катталашади ва бошқа(лар) С. ўткир ва сурункали кечади.
Стоматитнинг катарал, ярали некротик ва афтоз хиллари фарқ қилинади. Айрим дори моддларининг ёқмаслиги оқибатида, шунингдек, кимёвий моддалар таъсирида медикаментоз С., оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ўткир ксувчи нарсалар, чириган тиш чеккаси, нотўғри
15 – Тиббиёт энциклопедияси қўйилган тиш протезидан жароҳатланиши натижасида травматик С. пайдо бўлади; травматик С. нинг Беднар афтаси (чақалоқлар атаси) шакли чақалоқларда кузатилади. Стоматитнинг олдини олиш учун чириган тишларни ва организмнинг умумий касалликларини ўз вақтида даволаш, шиллиқ қаватнинг яллиғланишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш лозим.
[addtoany]