Агглютинация

Агглютинация [лот. agglutinatio – ёпишни] – заррачалар, бактериялар, қизил ва оқ қон таначалари (эритроцитлар ва лейкоцитлар) ва бошқа(лар) ҳужайраларнинг агглютининлар (қон зардоби) таъсирида бир-бирига ёпишиб, гуж-ғуж бўлиб чўкиб тушиш ҳодисаси. Улар организмнинг ҳар хил хасталикларида ва иммунитет ҳосил қилганда тўпланади. Масалан, тажриба ҳайвонларини ич терламага қарши эмлаб, ундан олинган зардоб (иммун зардоб) ич терлама микроблари бор муҳитга таъсир эттириса, микроблар ҳаракат қилишдан тўхтайди ва ғуж-ғуж бўлиб чўкиб тушади. Қон гуруҳини аниқлаш, баъзи юқумли касалликларни текшириш учун қилинадиган серологик реакциялар агглютинацияга асосланган.

[addtoany]