Агония

Агония [юн. agonia – кураш], ҳолати разм – ўлим талвасаси. Бош мия фаолиятининг заифлашиши, хириллаш, ҳушдан кетиш, нафас олиш ва юрак уришининг нотекислиги, қорачиқнинг кенгайиши, рефлексларнинг аста-секин йўқолиши, оёқ ва баданнинг совиши, ранг бўзариши, тананинг кўкимтир тус олиши агониянинг ўзига хос белгилари ҳисобланади. Бемор кўп қон йўкотганда, шок, асфикция ва бошқа(лар) юз берганида ўз вақтида тегишли чоралар кўрилса, уни агония ҳолатдан қайтариш мумкин. Агонияни дастлаб юнон табиблари аниқ тасвирлаб беришган.

[addtoany]