Аккомодация [лот. accomodatio мослашув] – кўзнинг турли масофадаги нарсаларни очиқ-равшан кўришга мослашуви. Яқин ва узоқ масофадаги нарсалар акси тўппа-тўғри кўз тўр пардасига тушиши учун кўз гавҳари қавариқ ёки ялпоқ бўлиши керак. Яқиндаги нарсаларга қараган пайтда кўз гавҳари шарга ўхшаш қавариқ шаклга, узоқдаги нарсаларга қараганда эса чўзилиб, текис юзали шаклга киради. Бу жараёнда кўздаги киприксимон тана, кўз гавҳари ва уларни бир-бирига боғлаб турган жуда кўп нозик найчалар, рангдор парда ҳамда кўз қорачиғи фаол қатнашади. Ана шу хусусиятлар туфайли соғлом кўз ҳамма вақт равшан кўради. Ёш улғайган сари кўз гавҳарининг эластиклиги ўзгариши натижасида одам тахм. 60-65 ёшида кўзининг мослашиш қобилиятини йўқота бошлайди.
[addtoany]