Ёш

Ёш (биологияда) – организмнинг туғилганидан бошлаб унинг ўсиши, ривожланиши, вояга етиши ва каришидан иборат ҳаёти тавсифи.

Одамлар ёш и. Одамда календарь ёш (тутилгандай бошлаб муайян вақтгача ўтган давр) ва биологик ёш бўлади. Биологик Ё. организмдаги моддалар алмашинуви ҳолати ва бу жараёнларнинг муайян популяция учун мос келишига қараб белгиланади.

Одам ҳаётининг ёш даврлари

Давр

Жинс

Ёш

Чақалоқлик

1-10 кунлик

Гўдаклик

10 кундан ] ёшгача

Илк болалик

1-3

Ёш болалик

4-4

Болалик

ўғил болалар

8-12

қизлар

8-11

Ўспиринлик

ўғил болалар

12-16

қизлар

12-15

Балоғат

ўғил болалар

17-21

қизлар

16-20

Етуклик: 1-даври

эркаклар

22-35

аёллар

21-35

2-даври

эркаклар

36-60

аёллар

36-55

Кексалик

эркаклар

61-74

аёллар

55-74

Нуронийлик

экаклар ва аёлларда

75-90

Умрбоқийлик

90 ёшдан юқори

Умрнинг узайиши ва акцелерацияни ривожланиши билан Ё. чегараси тўғрисидаги тасаввур ҳам ўзгариб боради. Одам учун Ё. нинг энг юқори чегараси 115-125 йил ҳисобланади. Агар биологик Ё. календардан илгарилаб кетса, у ҳолда вақтидан олдин кариш дейилади. Одам Ё. ига ижтимоий ва иқтисодий шароит ҳам таъсир кўрсатади.

[addtoany]