Аксириш

Аксириш, тушкириш – организмнинг ҳимоя реакцияларидан бири. Ёт жисмлар (чанг, шиллиқ модда, аччиқ, қўланса келар ва бошқа(лар)) бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватнинг нерв ҳужайраларига таъсир этиши натижасида аксириш содир бўлади. Таъсирловчилар уч шохли нервнинг бурун бўшлиғида жойлашган сезувчи нерв охирларига таъсир қилади. Бунга жавобан киши рефлектор тарзда чуқур нафас олади. Сўнгра юмшоқ танглай кўтарилиб, буруннинг ички тешигини беркитади, натижада кўкрак бўшлиғида босим ошади. Шундан кейин буруннинг ички тешиги бирдан очилиб, тўпланиб қолган ҳаво бурун орқали чиқади. Шиллиқ қаватни таъсирлаб турган ёт модда ҳам ҳаво билан чиқиб кетади. Аксириш баъзи касалликлар (масалан, грипп, тумов ва бунинг бошланғич белгиси бўлиши ҳам мумкин.