Актиномикоз

Актиномикоз [актино… ва юн. mykes – замбуруғ] – турли нурсимон замбуруғлар – актиномицетлар келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. Одамда кам учрайди. Кўпинча, ҳайвонлар (асосан, қорамоллар) касалланади. Актиномикоз билан, асосан, жағ ва бўғим соҳаси, қорин бўшлиғи аъзолари, шунингдек, ўпка касалланади. Актиномикоз пайдо бўлган жойнинг таги қаттиқ тортиб, берчлашади ва мадда йиғиб, бир қанча вақтдан кейин ёрилади. Ярадан таркибида, кўпинча, актиномицетлар бўлган ёпишқоқ йиринг оқиб чиқади. Яра битган, ўрни чандиқ бўлиб қолади. Актиномикоз вақтида даволанмаса, баданнинг бошқа жойларига ҳам тарқалиб кетиши мумкин. Замонавий даво усуллари, кўпинча, беморнинг бутунлай соғайиб кетишига имкон беради.

[addtoany]