Аллерген

Аллерген – аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи модда. Аллергенлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ноинфекцион аллергенлар: маиший, эпидермал, ўсимлик гулларининг чанглари, озиқ-овқат, дори-дармонлар, турли хил кимёвий моддалар. Инфекцион аллергенлар: бактериялар, замбуруғлар, вируслар ва бошқа(лар) Маиший аллергенлар: уй чанги, пар ёстиқ патлари, дафния, кутубхона чанглари. Эпидермал А. лар: ёввойи ва уй ҳайвонлари (ит, мушук, от, қўй ва бошқа(лар)) жуни, казғоғи. Дори А. лари: 0,9 % ли физиологик эритма ва глюкзадан ташқари деярли ҳамма дорилар. Ўсимлик гулларининг чанги 35 мкм дан кичик бўлса ва ўзида аллергенлик хусусиятини намоён этса, шамолда узоқ масофага уча оладиган бўлса, аллергик касаллик пайдо қилиши мумкин. Бундай ўсимликларга эрмон, бурган, макка, ялпиз ва бошқа(лар) киради.

Овқат А. лари: ҳар хил озиовқат маҳсулотлари (сут, тухум, асал, балиқ, ёнғоқ, мош, нўхат, цитрус мевалар, шоколад ва бошқа(лар)). Кимёвий А. лар: турли кукунлар, пастлар, урсол (соч бўёғи таркибидаги модда), бензин, бензол ва бошқа(лар)

[addtoany]