Андижон тиббиёт институти

Андижон тиббиёт институти – умумий амалиёт шифокори ва врач-педиатлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1955 й. да ташкил этилган. Ин-тда даволаш, педиатрия ва врачлар малакасини ошириш ф-тлари, 59 кафедра, олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлими, тайёрлов бўлими, лицей-интернат, докторантура, марказий илмий текшириш лабораторияси, клиник лаб. лар, ўқув музейлари, кутубхона (286 000 дан ортиқ асар, 5 ўқув зали, 40 лазер диск, электрон кутубхона) мавжуд. Ин-тда 2601 талаба ўқийди; 452 ўқитувчи (54 фан д-ри, проф., 180 фан номзоди, доцент) дарс беради. Ин-т ташкил топгандай буён қарийб 27 000 олий маълумотли врач, 120 фан д-ри, 611 фан номзоди тайёрланди, 13000 олий маълумотли врач малакасини оширди (2015).

Инситут қошида 1971 й. да проф. Ю. О. Отабков номидаги клиник касалхона (700 ўринли) ташкил этилган. Касалхонада замонавий диагностик ва тиббий аппаратуралар билан жиҳозланган 59 та бўлимда 1030 малакали мутахассис ва ходим меҳнат қилади (2015). Техник ахборот билан таъминлаш бўлимида ўқув-метдик қўлланмалар, илмий ва маъруза матнлари тўпламлари чоп этилади. Ин-т «Тиббиёт гўшани» газ. нашрига эга. Ин-т негизида республика лимфология ва вертебрология илмий марказлари, ички касалликлар бўйича ихтисослашган кенг аш ташкил этилган. Ин-т 2000 й. да янги бинога кўчиб ўтди.

Ахборот-технология маркази ва кафедралар 300 дан ортиқ замонавий компьютерлар, мини типография, сканер, рангли принтер ва ксерокслар, 4 компьютер синфлари ва 12 интернет тизимига эга. Институт ўзининг WEB сайтини доимий янгиликлар билан тўлдириб боради.

Инситутнинг марказий илмий-тадқиқот лабораториясида гастроэнтерология ва замонавий иммунология ишлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий экспериментлар учун вивариум мавжуд.

[addtoany]