Анестезия

Анестезия [юн. ап – инкор қўшимчаси ва aisthesis – сезги, ҳис этиш] – сезгини йўқотиш, оғриқсизлантириш. Сунъий анестезия, кўпинча, жарроҳликда ва бошқа(лар) ҳолларда қўлланиладиган оғриқсизлантиришдир. Умумий ҳамда маҳаллий турлари бор. Умумий анестезия – умумий наркоз; кимёвий моддалар, электр токи ёки руҳий таъсирот ёрдамида беморни ухлатиб оғриқсизлантириш. Маҳаллий анестезия дорилар, физик ёки механик омиллар ёрдамида периферик нерв тизимининг бирор бўлагига таъсир қилиб, уни оғриқ сезмайдиган қилиб кўйишдир. Нерв толаларини сиқиш билан ҳам оғриқсизлантириш мумкин.

Загрузка...