Ангиотензин

Ангиотензин, ангиотонин, гипертензия – биологик фаол модда; кимёвий тузилишига кўра пептид; қон томирларни трайтириб, артериал босимни оширади, организмдаги сув-туз алмашинувини бошқаради, альдостерон, простагландинлар ва бошқа(лар) гормонлар ҳосил бўлишига хизмат қилади.

Ангиотензин полипептид бўлиб, бир неча аминокилотадан иборат. Қон плазмасидаги ангиотезиногендан ҳосил бўлади. Ренин-ангиотензин тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Табиий ангиотензиндан қолишмайдиган аналоглари синтез қилинган.

Загрузка...