Анкилостома

Анкилостома [Ankylostoma] – жуда кичкина (урғочиси 10-13 мм келадиган) қизғиш гижжа. Одам ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. 2 тури одамнинг ўн икки бармоқ ичагида яшайди. Анкилостома тухумлари нажас билан ташқарига чиқади. Қулай шароитда (25° да) 1-2 суткадаёқ улар лчинкага айланади. Ҳақиқий анкилостома тупроқда ҳаёт кечириб, икки марта пўст ташлагандан кейин юқумли личинка ҳосил бўлади. Бу личинкалар терини тешиб, тана ичига киради, оғиз орқали ҳам юқиши мумкин.

[addtoany]