Аномал метаболитлар – ноқулай омиллар (ионлаштирувчи нурлар, паст ёки юқори ҳарорат, сувсизлик) таъсирида тирик организм ҳужайраларида моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида йиғилиб қоладиган ярим оксидланган моддалар (пероксид, эпосид, оксифенол, оксихинон, гистамин, холин ва бошқа(лар)). Бундай моддалар заҳарли бўлиб, организмдаги биокимёвий жараёнларнинг бузилишини янада кучайтиради ва, кўпинча, организмнинг ирсиятини ўзгартириб юборади ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлади (қ. Токсинлар).
[addtoany]