Токсинлар

Токсинлар – микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган заҳарли моддалар. Ҳайвонлар ва одам организмига тушганда уларни касаллантириш ёки ҳалок қилиш хусусиятига эга. Бактериялар пайдо қиладиган токсинлар анча тўла ўрганилган. Бактериал токсинлар экзотосинлар (Бактериялар токсинни ташқи муҳитга ажратиб чиқаради) ва эндотоксинларга (улар бактериянинг структура компоненти бўлиб, бактерия ҳужайралари емирилганидан кейин атроф-муҳитга тарқалади) бўлинади. Экзотосинлар ва эндотоксинлар ўз хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Экзотоксинлар жуда заҳарли. Тозаланган токсинлар бир неча юз марта фаол бўлади. Экзотоксинларнинг организмга таъсири маълум яширин даврдан сўнг юзага чиқади. Эндотоксинлар анча тез таъсир қилади, лекин уларнинг заҳарлилиги экзотоксинланикича эмас. Кўпчилик экзотоксинлар 60-80° да 10-20 мин. да парчаланади. Эндотоксинлар иссиққа жуда чидамли – анча юқори ҳароратда ёки узоқ вақт қайнатилганда парчаланади. Токсинлар музлатилганда ва муздай туширилганда кучи киролмайди. Улар қуритилган ҳолатда ҳам яхши сақланади. Формалин ва иссиқ таъсирида экзотоксинларнинг заҳарлилик хусусияти йўқолади, бироқ бунда иммунитетнинг кучайтириш хусусияти сақланиб қолади. Бир қанча инфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланадиган анатоксинларни олиш шунга асосланган.

Экзотоксинлар организмга киритилганда кучли ўзига хос хоссага эга бўлган антителолар (қ. Иммунитет) пайдо қилиш хусусиятига эга. Ана шу хусусият даволаш ва профилактика мақсадида ишлатиладиган зардобни олиш ва қўллаш имконини беради.

Ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинадиган бир қанча маҳсулотларнинг биологик хусусиятлари бактериал токсинларга жуда яқин, масалан, ўсимлик заҳарлари, илон, чаён, қорақурт заҳари ва бошқа(лар)

Загрузка...