Аномалия [юн. anomalia] – меъёр (норма) дан четга чиқиш (отиш); умумий конуниятга зид ҳолат: 1) биология ва тиббиётда – бирор аъзо ёки бутун организм тузилиши ва фаолиятининг одатдагидан кўра бошқачароқ бўлиши, меъёрдан четга чиқиши. Одам ва ҳайвонлардаги аномалиялар туғма (она корнидаёқ) ва туғилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин. Туғма нуқсонлардан мажруҳлик кўпроқ учрайди. Орттирилган аномалия (эшитиш ва кўриш нуқсонлари, ақлий ривожланишдан орқада қолиш) турли касалликлар оқибатида вужудга келади; 2) психология ва педагогикада – шахснинг жисмоний ва ақлий ривожланишда меъёрдан четга чиқиши. Болалар аномалия сини махсус пед. (дефектология) ўрганади. Бош мияда бирор нуқсонни тўлдириб юбориш хусусияти кучли бўлганлиги учун болаларда аномалия ҳодисасига қарши кенг педагогик ишлар олиб бориш мумкин.
[addtoany]