Аносмия

Аносмия [юн. ап – инкор қўшимчаси ва osme – ҳидлов, ҳид билиш] – ҳид билмаслик; кўпинча, бурун бўшлиғи тўқималарининг ўткир ва сурункали яллиғланиши, шунингдек, ҳид билиш нервининг зарарланиши, марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Бурун йўлларининг беркилиб қолиши сабабли ҳидли моддаларнинг димокка киролмаслиги натижасида респиратор аносмия ҳидлов анализаторининг зарарланиши натижасида невроген аносмия, ҳидлов ҳужайраларининг атрофияси оқибатида кариликдаги А. келиб чиқади. Тута А. ҳам бор. Таъм билишда ҳиловнинг аҳамияти катта, шунинг учун А. да таъм билиш сезгиси ҳам жуда пасаяди.

Загрузка...