Антимутагенлар [юн. ami – карши ва мутагенлар] – сунъий (индуцирланган) ёки табиий (спонтан) мутацияпарнинг пайдо бўлишини камайтириш хусусиятига эга моддалар. Антимутаген таъсирга эга бўлган препаратлар турли тилдаги кимёвий бирикмалардан иборат: пуринли рибозидлар; алифатик полиаминлар; акридин ва унинг аминли ҳосилалари; хинарин ва унинг аналоглари; бензакридин ва хинолин ҳосилалари; антибиотиклар (стрептомицин, хлорамфеникол, актиномицин Д); сульфаниламидли препаратлар; дигидропридинлар ва 3-оксипиридинлар; баъзи аминокислоталар; фенолли бирикмалар (галлатлар, ионол, паракватлар, катехинлар); аминопропионли кислоталарнинг анилидлари ва бошқа(лар) Башарти кимёвий мутагенлар табиий (спонтан) мутацияларнинг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга экан, демак, ҳужайраларда бу мутагенлар қарама-қарши таъсир кўрсатувчи антимутаген кучга эга, аммо асосий вазифаси мутацияларнинг табиий содир бўлиш тезлигини сусайтиришдан иборат буфер тизим ҳам бўлиши керак. Каталаза шундай таъсирга эга. Каталаза иштирокида водород пероксидининг мутаген таъсири тезда тўхтайди.
Атроф муҳит омиллари (радиацион, кимёвий ва бошқа(лар)) мутаген таъсири хавфининг тобора ошиб бориши сабабли, универсал антимутагенларни яратиш муаммоси ўта муҳим амалий аҳамият касб этади.