Каталаза

Каталаза [юн. Katalysis – бузилиш] – осидоредуктазалар синфига мансуб фермент. Водород пероксид (Н202)нинг сув (Н,0) билан кислород (02)га парчаланишини катализлайди:

202 -» 2Н20 + 02.

Сувнинг қуйи концентрацияларида каталаза қуйи спиртлар, полифеноллар ва бошқа(лар)ни оксидлаб пероксидазага хос фаолликни намоён қилади. БУ модда барча ҳайвон ва ўсимликлар тўқималарида, асосан, сут эмизувчилар жигари ва эритрцидларида ҳамда аэроб микроорганизмларда мавжуд. Мол. м. 225000-248000. Каталаза ингибторларига кўпчилик тузлар (масалан, сульфилар, цианидлар, азидлар, фторидлар) киради. Унинг биологик функцияси тўқима мембрналарини Н,02 дан, супероксиддисмутаза билан биргаликда эса супероксид радикалидан ҳимоя қилишдир. Одам эритроцидларидаги каталаза фаоллигини аниқлаш тиббиётда баъзи касалликларга ташхис қўйишда қўлланилади.

[addtoany]