Аортит

Аортит – аорта деворининг яллиғланиши. Аортит инфекцион ва аллергик бўлади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Микроблар қон, лимфа орқали ва қўшни аъзолардан ўтиши мумкин. Бунда, кўпинча, деворнинг ўрта қавати шикастланади; аксарият захм натижасида келиб чиқади. Касалликда тўш суягининг орқси оғрийди ва аорта бир қадар кенгаяди.

[addtoany]