Аппендицит

Аппендицит – аппендикснчнг яллиғланиши. Микроблар ўсимтага турли йўллар билан киради, айрим сабабларга кўра уларнинг птогенлик хусусияти ошиб, ўсимта шиллиқ кватларидан остки қисмига ўтиб, уни яллиғлатиради. Аппендицит билан турли ёшдаги кишилар оғриши мумкин. Аппендицит ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир аппендицитнинг катарал, йирингли, гангреноз турлари бўлиб, ўсимтанинг тешилиши, перитонит, аппендикуляр инфильтрат, абсцесс каби ҳаёт учун хавфли асоратлари кузатилади. Касаллик бошланишида ўнг биқин соҳаси тўсатдан санчиб оғрийди ва аста-секин зўрая боради; беморнинг кўнгли айнийди, қайт қилади, томири тез уради, ҳарорати кўтарилади. Ўнг ён бош соҳасини қўл билан босиб кўрилганда, оғриқ зўрайиши ва ўнг томондаги мушакларнинг тарангланиши аниқ сезилади. Қоида лейкоцитлар кўпаяди. Аппендицит аниқлангандан кейин яллиғланган ўсимта дарҳол жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Ўткир аппендицит операция қилинмаганда касаллик белгилари камайиб, асоратлар рўй бермаса, чувалчангсимон ўсимтадаги ўзгаришлар қисман йўқолиб, касаллик сурункали тус олади.

Болаларда оғриқ кучли, қари кишиларда эса суст бўлади. Қоринда қаттиқ оғриқ туриши, кўпинча, А. га хосдир, шунинг учун бундай ҳолларда зудлик билан шифокор чақириш лозим.

[addtoany]