Аритмия

Аритмия [юн. а – инкор қўшимчаси ва rythmos – ритм] – юрак қисқаришлари мароми (нормал ритми)нинг бузилиши; чуқур нафас олганда юрак қисқаришининг тезлашиши, нафас чиқарганда камайиши (нафасга алоқадор аритмия), кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилади; Юракнинг навбатдан ташқари олдинроқ қисқариб қолиши (экстрасистолик аритмия), маромли фаолиятининг издан чиқиши (ҳилпилловчи аритмия) ва бошқа(лар) аритмияга юрак мушакларининг касалликлари, неврозлар, спиртли ичимликлар ва никотиндан заҳарланиш сабаб бўлади (қ. Юрак).

Загрузка...