Арренобластома, маскулинома [юн. аrren – эркакка хос ва blastos – ўсимта] – тухумдон ўсмаси; бунда аёлларга хос белгилар йўқолиб, эркакларга хос белгилар юзага чиқади. Ўрта ёшдаги аёлларда учрайди. Аменорея, сут безлари атрофияси ва бепуштликка сабаб бўлади.
Давоси: жарроҳлик йўли билан ўсмали тухумдон олиб ташланади.