Артериосклероз

Артериосклероз [артериялар ва юн. sklerosis – склероз] – артерия деворининг қалинлашиши ва қаттиқланишидан иборат сурункали касаллик. Томир деворида фиброз тўқима ўсиб кетиши оқибатида у қаттиқлашиб, эластиклигини йўқотади. Натижада қон томир бўшлиғи тораяди ва шу томирдан қон оладиган тўқима фаолияти пасаяди. Артериосклероз қарияларда, юқумли-аллергик касалликлар ва бошқа(лар)да кузатилади (қ. Атеросклероз).

[addtoany]