Астения [юн. astenia – дармонсизлик] – асбий-руҳий қувватсизлик; бундай беморнинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб, тез толикади, озиб кетади, уйқуси бузилади. Йиғлоқи бўлиб қолади; вегетатив нерв тизимининг вазифаси издан чиқади, узоқ вақтгача бош оғрийди. Бошдан кечирилган касалликлар, шикастланишлар, руҳий толиқиш, ички аъзолар хасталиги (меъда яра касаллиги, гастрит, колит, холецистит ва бошқа(лар)), мия шикастланиши ва бошқа(лар) астенияга сабаб бўлади. Астения юқумли касалликлардан тузалиш даврида кузатиладиган холатлардан бири (яна қ. Неврастения).
[addtoany]