Астигматизм [юн. а – инкор қўшимчаси ва stigme – нуқта] – кўзнинг нурларни бир нуқтада синдира олмаслиги. Кўз мугуз пардсидан нур ўтганда, одатда, у гавҳарда синиб, унинг фокус нуқтаси битта бўлади, лекин астигматизмда мугуз парда ва кўз гавҳарининг тўғри ҳамда кўндаланг йўналишдаги нур синдириш кучи турлича, нур йиғиш нуқтаси эса иккита бўлиши мумкин. Астигматизмга мугуз парда ва кўз гавҳари қалинлигининг икки меридианда икки хиллиги сабаб бўлади. Бунда беморга цилиндр шишади, контакт линзани кўзойнак тақиш тавсия этилади.
[addtoany]