Астма

Астма [юн. asthma – ҳаллослаш, бўғилиб қолиш] – бронхлар тешигининг тўсатдан торайиб қолиши (қ. Бронхиал астма) ёки юрак касалликлари натижасида (қ. Юрак астмаси) тутадиган бўғилиш хуружи. Астма тутганда дарҳол шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Астма қандай сабабга кўра келиб чиққан бўлишидан қатьи назар, беморни оёғини пастга осилтириб ўтказиш ва хона ҳавосини янгилаш зарур. Дри-дармон фақат шифокор рухсати билан берилади.

Загрузка...