Атаксия [юн. ataxia – ҳаракат тартибсизлги] – ҳаракат координациясининг бузилиши. Ҳаракат вақтида мувозанатнинг ўзгариши, татибсизланиши. Бемор худди маст одамга ўхшаб гандираклаб зўрға юради. Атаксияда фақат оёқ эмас, қўллар ҳаракати ҳам тартибсиз, бир-бирига мослашмай қолади. Касаллик, асосан, мияча, орқа миядан миячага ўтадиган йўллар, вестибуляр нерв толаси ва ядроси ёки орқа мия орқа қисмининг, бош мия пешона қисмининг зарарланишида кузатилади. Бемор юриб кетаётганида тез бурила олмайди, қадам ташлагнида оёқлари олдин кетиб, танаси орқада қолади ва йиқилиб тушиши мумкин. У атаксияга сабаб бўлган омилларни бартараф этиш йўли билан даволанади.
[addtoany]