Атония [юн. а – инкор қўшимчаси ва tonos – тонус, таранглик] – бирор аъзо мушаклари нормал тонусининг йўқолиши; озиб кетиш, нерв ва бошқа(лар) касалликларда кузатилади. Атония туғма бўлиши ҳам мумкин. Атонияда аъзо ёки тўқима бўшашиб, илгаригидек ишлай олмай қолади. Меъда, ичакси, бачадон атониялари ва бошқалар фарқ қилинади.
[addtoany]