Ацетилхолин

Ацетилхолин [Acetylcholinum] – юксак физиологик таъсирга эга биологик амин, қолипнинг ацетат эфири, рангсиз органик модда, медиаторлардан бири. Нервда ва нейромушалар синапсида ҳосил бўлади. Кимёвий тоза ацетилхолин, асосан, туз ҳолида учрайди. Ҳавода туриши билан намланиб суюкланади. Сув, спирт ва хлороформда яхши эрийди, эфирда эримайди. Умуртқали ва кўпчилик умуртқасиз ҳайвонларнинг тўқималарида бўлади. Нерв тизими фаолиятида катта ўрин тутади. Унинг биологик фаолияти нерв учларидан импульсни мушакларга ва синапеларда кўзғалишни ўтказиш билан боғлиқ. У доимо нерв уйларида синтезланиб, импульс ўтказилган ацетат холинэстераза ферменти таъсирида парчаланади. Ацетилхолин холинэргик нейротрансмиттер сифатида таъсир кўрсатади, мушаклар кисқаришини кўзғатади. Ацетилхолин баъзи томир касалликларида, мия томирлари спазми, оёқ-қўл томирлари эмболияси, шунингдек, проксизмал тахикардияда қўлланилади.

[addtoany]