Ацетон таналар

Ацетон таналар, кетон таналар – В-оксимой кислота, ацетосирка кислота ва ацетондан иборат моддалар гуруҳи. Улар ўзаро яқин муносабатда бўлади. Ёғ кислоталарнинг нормал алмашинуви натижасида В-оксимой кислота, унинг оксидланишидан ацетосирка кислота ва бу кислотанинг декарбоксилланшидан ацетон ҳосил бўлади. Нормал шароитда А. т. С02 гача тўла оксидланиб, организмда ортиқча тўпланмайди. Лекин баъзи патологик ҳолатларда (қанд касаллигида, оч қолганда, иситма кўтарилганда) жигарда гликоген камайиб, ёғларнинг оксидланиши кучайиши сабабли қонда ацетон таналар миқдори ортиб кетади ва организмни заҳарлайди. Ацетон таналар фақат сийдик билан эмас, балки ўпка орқали ҳам чиқарилади.

[addtoany]