Аудиометрия

Аудиометрия [лот. audio – эшитаман ва метрия – ўлчайман], акуметрия – эшитиш ўткирлги (яхши эшитиш)ни ўлчаш. Эшитиш ўткирлик, асосан, товушни қабул қилиш бўсағаси билан аниқлангани учун аудиометрия инсон қулоғи қабул қиладиган энг паст товуш кучини аниқлашдан иборат бўлади. Аудиометриянинг энг оддий усули ҳар хил масофада турган инсон товуши ёки камертонинг турли баландликдаги товушларини қабул қилиш ҳисобланади. Бу усул, асосан, махсус электр акустик асбоблар – аудиометрлар билан амалга оширилади. Аудиометрларда товуш баландлиги (100 дан 8000 гц гала) ва кучи (0 дан 125 дб гала) ўзгартирилиб, товуш хиёл эшитиладиган ҳолга (эшитиш бўсағасига) келтирилади. Аудиометрия натижалари аудиограмма (эгри чизиқ) тарзида ёзиб олинади.

[addtoany]