Аутоинфекция

Аутоинфекция [ауто… ва инфекция] – организмдаги мавжуд Микроорганизмлар таъсирида касаллик пайдо бўлиши. Одам организмида оддий шароитда касаллик қўзғатмайдиган ва шартли патоген микроблар деб аталадиган турли Микроорганизмлар учрайди. Қулай шароитда (организмнинг ҳимоя кучлари камаганда) ана шу Микроорганизмлар жонланиб, касаллик пайдо қилади. Антибиотикларни бемаврид ва бетартиб қўллаш оқибатида ҳам аутоинфекция ривожланиши кузатилади. Аутоинфекцияни одамнинг териси ва шиллиқ каватларида яшайдиган стафилококк, ичак таёқчаси ва турли замбуруғлар кўзғатади.

[addtoany]