Ахилия

Ахилия [юн. а – инкор қўшимчаси ва chylos – шира] – овқат ҳазм қилиш суюқликлари бўлмаслиги меъда ахилияси – меъда ширасининг йўқ бўлиши, меъдада хлорид кислота ва ферментлар ишлаб чикарилмаслиги; панкреатик ахилия – меъда ости бези ташқи секрециясининг ҳосил бўлмаслиги. Бу ҳолат меъда ва бошқа(лар) аъзоларнинг касалликлари натижасида, масалан, меъда безлари атрофияси (органик ахилия) ёки оғир руҳий кечинмалар, меъда безлари нервига зарарли моддалар таъсир қилиши оқибатида меъда ҳазм фаолиятининг заифлашиши сабабли (функционал А.) рўй беради. Касаллик зўрайганда овқат ҳазм бўлиши қийинлашади, хусусан, гўшт ва оқсилли овқатлар ейилганда меъдада ҳазм бўлмай, ичакка ўтади, натижада ичакка зўр келиб, унинг иши ўзгаради (ич дам бўлиб, оғриб туради, ич сўради ва ҳ. к.). Ахилияда беморларга меъда шираси, хлорид кислота, пепсин, С витамини

(мева ва сабзавот шарбати, наъматак, қора смородина дамламаси), В , В2 витаминлари (нўхат, жигар препаратлари – экстракт, камполон) берилади.

Загрузка...