Ахилл пайи

Ахилл пайи – болдирнинг уч бошли мушаги пайи, йўғон бўлиб, товон суягига ёпишган. Болдирни букишга, гавдани тик тутишга ёрдам беради. Пай товондаги энг нозик ва заиф жой бўлганлиги учун унга урилганда одам тик тура олмай қолади. Юнон афсоналарида Троя уруши даврида Трояни қамал қилган «Эллада» қаҳрамонлари ичида энг ботири Ахилни унинг онаси – денгиз маъбудаси Фетида ўлмайдиган қилиш учун товонидан ушлаб, Стикснинг муқаддас сувига ботириб олган, шу тариқа Ахиллнинг сув тегмай қолган товони заиф мучаси бўлиб қолган. Париснинг мўлжалаб отган ўқи Ахиллнинг товонига тегиб, уни ҳалок қилади. «Ахиллес товони», яъни заиф жой ибораси шундан пайдо бўлган. Шу сабабли ахилл пайи номи «Ахиллес товони» ибораси билан боғлиқ бўлса керак.

[addtoany]