- /
- /
- /
Айрисимон без
Айрисимон без, тимус – одам ва умуртқали ҳайвонларда кекирдакнинг ўнг ва чап ёнида жойлашган бўлакчалардан иборат без. Ёшлик (ўсмирлик) даврида яхши ривожланган бўлади. Қон ҳосил бўлишида (бунда айрисимон бездан лимфоцитлар вужудга келади), организмнинг ўсиши ва умумий ривожланишида, иммунитет юзага келишида қатнашади.