Knowledge Base

Баҳор катари

Баҳор катари — конъюнктивитнинг ўзига хос бир тури; бот-бот қўзийди ва йиллаб давом этади. Баҳорда қўзиганлиги учун «Б. к.» деб аталади. Асосан, 6-20 ёшдаги ўғил болаларда учрайди. Бунда эрта баҳорда қуёш нури, кўкат ва гуллар ҳиди таъсирида иккала кўз қизаради, ачишиб қилишади, ковоклар қирраси шишиб, юқори қовоқ бироз салқиб туради. Сурункали кечади. Кўпроқ аллергияга сабаб бўлади. Б. қ. нинг олдини олишда кўзни кучли ёруғлик ва чангдан эҳтиёт қилиш; кўзнинг кичишишини йўқотиш учун шифокор буюрган дориларни қўллаш тавсия этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan