Базал мембрана

Базал мембрана – кўпчилик умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар ҳамда Одамда копловчи ва бириктирувчи тўқималарни чегаралаб турадиган ҳужайралараро таянч қават ёки чегара парда. Базал мембрана ғовак модда ва унда жойлашган толалардан иборат. Моддаларнинг шимилиши ва диффузияси йўлида тўсиқ ҳамда эластик таянч вазифасини бажаради. Айрим аъзолар каби танлаб ўтказиш хусусиятига эга. Сурункали яллиғланиш, хавфли ўсма ва бошқа(лар) касалликларда зарарланганида базал мембрана эпителий остидаги бириктирувчи тўқимага ботиб киради.

[addtoany]