Баданни артиш

Баданни артиш – саломатлиги ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган чоратадбир; даво-профилактика муолажаси; бунда сувга ҳўлланган дағал сочиқ билан бутун тана ёки унинг айрим қисмлари (қўл, оёқ ва бошқа(лар)) ни тез ва куч билан артиб, кейин тери қизаргуча қуруқ сочиқ билан ишкаланади. Кунига баданни артиш, бунда сув ҳароратини 30-32° дан 18-20° гача псайтириб бориш яхши наф беради. Баданни артиш кишини тетиклантиради ва организмнинг ташқи таъсиротларга чидамини оширади. Бу муолажада теридаги қон томирлари торайиб, организм кам иссиқлик йўқотади ва танада кўп иссиқлик йиғилади. Теридаги қон Томирлар тораганда периферик аъзоларга қон оқиб келишига тўсқинлик ошади; юрак қисқариши тезлашади ва қон босими бироз кўтарилади. Терига совуқ текканда нерв тизими қўзғалади, бунда совуқ таъсир қила берса, теридаги торайган қон томирлари кенгайиб, деворидаги мушаклар тонси ошади, қон тез оқиб келади. Тери қон томирлари кенгайганда қон босими бироз пасаяди ва пульс секинлашади. Бадан олдин ҳўл, кейин қуруқ сочиқ билан артилса, тери қон томирлари бироз вақт торайиб, совуқ сезилади, тери оқаради ва муздек туюлади. Томир кенгайиши билан тери қизаради ва қўлга иссиқ сезилади, киши ўзини тетик, бардам, бақувват сезади. Организмни чиниқгириш, чарчокни ёзиш, неврастния ва бошқа(лар) касалликларни даволашда баданни артиш муолажаси қўлланилади.

Загрузка...