Базал танача

Базал танача – ҳужайра ичидаги зичлаган тузилма; бир ҳужайрали организмларда ҳар бир хивчин ва тук асосида, шунингдек, кўп ҳужайрали организмларнинг тўқима ҳужайраларида ва сперматозоидларда бўлади. Одатда, цилиндр шаклида бўлиб, ўз. қарийб 0,5 мкм, диаметри 0,1-0,2 мкм. У центриолдан вужудга келса керак (масалан, сперматидаларда центриолнинг базал таначага айланиши кузатилади). Базал танача хивчинли бўла олади ва центриол каби ҳужайранинг бўлиниш дуки ҳосил бўлишида қатнашади. Базал танача баъзан блефаропласт деб аталади.

Загрузка...